Одесса портига НАТОга аъзо давлатлар кемаларининг гуруҳи етиб келди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-денгиз кучларининг фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинади.
Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ноқонуний (лицензиясиз) фаолият юритаётган хонандаларни рўйхатини эълон қилиб, уларга огоҳлантириш берди.
Ҳозирги ёшлар, ҳатто айрим эркаклар ҳам негадир соқол қўйишга ва уни қалин қилиб ўстиришга жудаям ружу қўйишганки, буни худди бир вирусга ўхшатиш мумкин. Вируски ҳозирча шаҳарда, аниқроғи, пойтахтда тарқалган юқумли вирус. Одатда, вирус чекка-чекка бир ҳудудларда тарқалишни бошлаб, кейин катта шаҳарларга кириб келади. Лекин Ўзбекистондаги бу вирус катта шаҳардан пайдо бўлди...
Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар томонидан фуқаро М.З. «қизил» йўлак орқали қиймати 62 млн сўм бўлган 413 грамм заргарлик буюмларини божхона декларациясида қайд этмаган ҳолда олиб чиқиб кетаётганда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 21 июль куни Тошкент вилоятида яшовчи Э.И. «Матиз» русумли автомашинани Қорақамиш 2/3-даҳаси олдида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдалар Ф.Х. ва Р.Л. исмли аёлларни уриб юборган.
Жиззах вилоятининг Зомин туманида 20 июль куни рўй берган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
«Реал» 19 ёшли дарвозабон Андрей Лунин билан шартнома имзолади. Бу ҳақда мадридликлар «твиттер» саҳифаси берган хабарга кўра, келишувни имзолашда клуб президенти Флорентино Перес ҳам иштирок этган.
Туркия хавфсизлик кучлари ўтган ҳафта ичида айирмачи ва террорчи ташкилотларга қарши 1 минг 898 та амалиёт ўтказган. Натижада 26 жангари йўқ қилиниб, яна 6 таси қўлга олинган.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Ҳужжатли фильмлар киностудияси» ДУК режиссёр Мурод Одиловнинг «Ҳаёт қайиғи» номли ҳужжатли фильмини тақдим этади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» МА матбуот хизмати маълум қилди.
Қарши шаҳридаги марказий истироҳат боғи ҳудудида барпо этилган ASI park қашқадарёликларнинг энг севимли дам олиш масканига айланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуаннинг маълум қилишича, Хитой АҚШ билан савдо уруши олиб боришга интилаётгани йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида 2018-2019 ўқув йили учун имтиҳон бўлиб ўтди. Айни пайтда янги ўқув йилида талабалар сафига қўшилиш истагида бўлган абитуриентлар имтиҳон топширдилар.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Исроил қўшинининг Ғарбий соҳил жанубидаги Байт Лаҳм шаҳри яқинида жойлашган Даҳийша лагерига қилган ҳужуми оқибатида бир бола шаҳид бўлди ва яна икки киши жароҳатланди.
Бугунга қадар йиғилган маълумотларга қараганда, қизлар кўпинча 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган оралиқда суннат қилинади.
Бугун, 23 июль куни Исроил полицияси кузатувида 1336 нафар яҳудий радикал фанатлар Қуддусдаги “Ал-Ақсо” масжиди ҳудудига киришга уринган.
Савол Ассалому алайкум, мен Ипотека банки орқали уй, машина сотиб олсам бўладими?
2018 йилнинг 23 июль куни Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё - АҚШ» («С5+1») ҳамкорлиги шаклининг Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳи навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Туркия Ҳаж ишлари бошқармаси раиси Рамзи Биржон жума куни Маккайи мукаррамада Туркия, Европа, Америка ва Австралия мусулмонлари ҳожиларига раҳбарлик қилиш муассасаси кенгаши раиси Усома ибн Муҳаммад билан туркиялик 80 минг ҳожига хизмат кўрсатишни муҳокама қилди.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган Халқ банкининг бош биносига кўчиб ўтди.
Дональд Трамп шу пайтга қадар тергов идораларининг Россия 2016 йилги президентлик сайловларига аралашгани тўғрисидаги хулосаларини маъқуллаб келган. Бироқ эндиликда Трамп барча айбловларни уйдирма деб атади. Бу ҳақда Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзди, дея «РИА Новости» хабар бермоқда.
Россияда беш йилдан бери илк бор камбағаллар миқдори камайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
АҚШ президенти Дональд Трампда ташвишланиш учун сабаблар кўпайиб бормоқда: Хельсинки саммитидан сўнг турлича фикрлар, Россия аралашуви атрофидаги суриштирувлар, КХДР масаласи бўйича ижобий ўзгаришнинг йўқлиги, дея таъкидлайди CNN телеканали.
Самарқанддаги махсус мактаб тарбияланувчиларининг ота-оналари тарбиячи ва раҳбарият тизимли равишда болаларни калтаклаб, руҳий босим ўтказгани ҳақида маълум қилди.
Эронлик генерал Ғуломҳуссайн Ғойбпарвар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон раҳбариятига қаратилган сўзларини «психологик услублар» деб атади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Шу йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ахборот хизматлари томонидан марказий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида 3 минг 300 дан ортиқ чиқишлар ташкил қилинди.
Марказий Осёда ягона, Қитъада биринчи, дунёда учинчи ўринда турувчи ёш спортчи Денис Тен вафот этди.
Японияда рекорд даражада иссиқ об-ҳаво қайд этилди. Тарихда илк бор мамлакатда ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 41,1 даражага етган. Бу ҳақда “Kyodo” хабар бермоқда.
Айни кунларда Нигерияда жодугар ва афсунгарлар бандитлар ҳисобига яшамоқда, бойиб кетмоқда. Аммо фирибнинг, барибир, бир кунмас бир кун миси чиқади. Масалан, 26 ёшли фирибгар жодугар душман ўқидан асровчи тумор ясаб, уни бандитларга сотмоқчи бўлганди. Аммо...
Бугун дунёнинг 30 дан ортиқ давлатида Болалар омбудсмани фаолият юритади. Уларнинг асосий вазифаси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидаларини қонунчиликка татбиқ этиш, боланинг шахси, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатлари ҳимоясига бутун жамият ва давлатни фаол жалб этишдан иборат. Ўзбекистонда ҳам мазкур институтни жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда, дея хабар беради «Халқ сўзи».Бугун дунёнинг 30 дан ортиқ давлатида Болалар омбудсмани фаолият юритади. Уларнинг асосий вазифаси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидаларини қонунчиликка татбиқ этиш, боланинг шахси, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатлари ҳимоясига бутун жамият ва давлатни фаол жалб этишдан иборат. Ўзбекистонда ҳам мазкур институтни жорий этиш масаласи кўриб чиқилмоқда, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Кеча, 22 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Уммон Султонлигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Анвар Абдуҳалимов Тошкентдан Маскат шаҳрига жўнаб кетди.