Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эронлик генерал Трампга жавоб қайтарди

A A A
Эронлик генерал Трампга жавоб қайтарди

Эронлик генерал Ғуломҳуссайн Ғойбпарвар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон раҳбариятига қаратилган сўзларини «психологик услублар» деб атади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ўз душманларига қаршилик кўрсатишда давом этади.

«Биз ўзимизнинг инқилобий қарашларимиздан ҳеч қачон воз кечмаймиз… биз душманларнинг босимига қаршилик кўрсатишда давом этамиз… Америка Эронни йўқ қилиб юборишни хоҳламоқда», - дея унинг сўзларини келтиради Эрон ОАВ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Эронни огоҳлантиргани хабар қилинганди.

Manba: kun.uz

Киритилди: 14:59 23.07.2018. Ўқилди: 1652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда