Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда беш йил деганда қашшоқлик даражаси пасайди

A A A
Россияда беш йил деганда қашшоқлик даражаси пасайди

Россияда беш йилдан бери илк бор камбағаллар миқдори камайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, 2017 йилда 19,3 миллион одам қашшоқликда кун кечирган. Бу 2016 йилга нисбатан 200 мингга кам.

Россия аҳолисининг даромади энг кам ойлик иш ҳақига етмайдиган қисми 13,3 фоиздан 13,2 фоизга камайган. Бу кўрсаткич 2012 йилдан бери илк бор пасайган.

Маълумот учун, Россияда энг кам ойлик иш ҳақи 10 088 рубль – 160 АҚШ долларига тенг.

Manba: Qalampir.com

Киритилди: 15:27 23.07.2018. Ўқилди: 1644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар