Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Исроил қўшинининг Ғарбий соҳил жанубидаги Байт Лаҳм шаҳри яқинида жойлашган Даҳийша лагерига қилган ҳужуми оқибатида бир бола шаҳид бўлди ва яна икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда Arabi21 хабар берди.
Шаҳид бўлган боланинг исми Аркон Мазҳар бўлиб, 13 ёшда эди. У ҳужум пайтида кўкрагидан ўқ еган ва шу билан вафот этган. Исроил қўшини бу ҳужумни “гумонланувчиларни қўлга олиш учун” деб изоҳлаган.
Шаҳид Мазҳар Исроил қилган ҳужумда юз берган тўқнашувда вафот этди.
Manba: azon.uz