Одесса портига НАТОга аъзо давлатлар кемаларининг гуруҳи етиб келди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-денгиз кучларининг фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинади.
«Одесса портига НАТОнинг SNMG-2 Мунтазам ҳарбий-денгиз гуруҳи ва SNMCMG-2 Миналарга қарши мунтазам ҳарбий-денгиз гуруҳи кемалари ташриф билан кирди», - дейилади хабарда.
Украина ҳарбий-денгиз кучлари маълумотига кўра, портда Нидерландия, Туркия ва Руминий ҳарбий-денгиз кучларининг фрегатлари бор. Бундан ташқари, гуруҳ таркибига Туркия ва Руминиядан битта минали тралчи (трал билан жиҳозланган ҳарбий кема), шунингдек, Германиядан таъминот кемаси киради.
Manba: kun.uz