➡️ Тиббиёт йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаб боришни йўлга қўйиш таклиф қилиняпти.
🖥 Бу бўйича Зулфия номидаги давлат мукофотини тиббиёт соҳаси учун алоҳида йўналиш сифатида беришни назарда тутувчи Президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.
🔎 Лойиҳада таъкидланишича, сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ёшлар, айниқса иқтидорли хотин-қизлар фаол иштирок этиб, илмий-тадқиқот ишлари, янги даволаш усуллари, профилактика дастурлари ва инновацион тиббий технологиялар орқали соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
‼️ Фармон лойиҳасида ана шундай ютуқларга эришган иқтидорли қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаб боришни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.