"Ҳозирда Россия ҳарбий корхоналари йилига тахминан 30 000 дона дрон ишлаб чиқаришга қодир. 2026 йилда бу кўрсаткич икки баравар ошиши мумкин", деб ёзади газета.
Нашр маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери Россия қўшинлари Украинага ҳужумларда 34 000 дан ортиқ зарбали ва чалғитувчи дронлардан фойдаланган, бу ўтган йилга нисбатан тўққиз баробар кўп.
"Дронларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши Украина учун жиддий муаммо бўлиб қолмоқда ва унинг илгари мавжуд бўлган устунлигини сезиларли даражада камайтирди", дейилади мақолада.