Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда отиб ўлдирилган Чарли Киркнинг ёдгорлиги таҳқирланди

АҚШда отиб ўлдирилган Чарли Киркнинг ёдгорлиги таҳқирланди

Финикс полицияси (Аризона, АҚШ) шу ҳафта Юта штатида отиб ўлдирилган ўнг қанот фаол Чарли Киркнинг вақтинчалик ёдгорлигини бузишга уринган 19 ёшли Райдер Коррални ҳибсга олди.

Бу ҳақда маҳаллий KOLD телеканали хабар берди.

Унга кўра, қўлга олинган шахс Кирк асос солган "Turning Point" ташкилоти штаб-квартираси яқинида жойлашган ёдгорликни бузишга уринган. Коррал воқеа жойига яқин бўлган шахслар томонидан қўлга олинган ва кейинчалик ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган.

Телеканалнинг хабар беришича, ҳибсда сақланаётган жиноятчига бир қанча моддалар, жумладан, мулкка зарар етказиш ва жамоат тартибини бузиш бўйича айблов қўйилади.

Киритилди: 09:15 15.09.2025. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!