Қирғизистон 2026 йилдан янги Сув кодексини жорий этиб, сувдан фойдаланишни тўлиқ тўловли қилишни режалаштирмоқда. Бу қарор Марказий Осиёда ўнлаб йиллар давомида амал қилиб келган “ёзда сув – қишда электр энергияси” алмашинув тизимини издан чиқариши мумкин.
Ўзбекистон ва Қозоғистон учун масала айниқса муҳим, чунки минтақада қишлоқ хўжалиги ва саноат суғориш сувига қаттиқ боғлиқ.
2025 йил сентябрда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон сув-энергетика мувозанатини сақлаш учун вақтинчалик баённома имзолаганди. Бироқ асосий ўзгаришлар 2026 йилдан кутилмоқда.
2025 йил 1 июлда қабул қилинган ва 2026 йил 1 январдан кучга кирадиган Қирғизистоннинг янги Сув кодекси сувни нефть ва газ каби қиммат ресурс мақомига чиқаради.