Украина узра учиш тақиқланган ҳудуд яратишга қаратилган навбатдаги уриниш можаронинг кучайишига ва НАТОнинг урушга янада киришига олиб келади. Бу ҳақда АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги ва Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси Дуглас Макгрегор айтиб ўтди.
"Европаликлар Украина узра учиш тақиқланган ҳудудни жорий этиш ҳақида яна гапира бошлашди, шундан кейингина унинг мақомидан фойдаланиб, бу ҳудудга қўшин киритади", — деди у.
Экспертнинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин агар Украинада бирон бир қўшин пайдо бўлса, улар Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини аниқ айтган.
"Агар Украинада бирданига қўшинлар пайдо бўлса, айниқса ҳозир, жанглар давом этаётганда, улар қонуний йўқ қилиш нишонига айланади", — таъкидлади Макгрегор.