Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Гвардиола: "Ҳусанов бехато ўйнади"

Гвардиола: "Ҳусанов бехато ўйнади"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "МЮ"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Келаси ўн бир ой ичида биз ҳар уч кунда майдонга тушамиз. Ҳусанов ҳимоянинг ўнг қанотида барча ўйинларни ўтказиши мутлақо мумкин эмас — буни ҳеч бир одам кўтара олмайди. Бизга барча футболчилар керак бўлади.

Аммо мен ишонаманки: унда ажойиб жисмоний ҳолат бор, у ёш, у ҳали ўрганиш керак, лекин жуда тезкор. У ўз зонасини ишончли ёпди, тоза ўйнади ва деярли тўп йўқотмади. Баъзан унинг энергияси нотўғри қарорлар қабул қилишга олиб келади, лекин биз у билан келганидан бери кўп гаплашяпмиз — бу вақт масаласи.

Унинг ҳайратланарли тезлиги, диққат-эътибори бор ва бугун у ростдан ҳам жуда яхши ўйнади».

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 1138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!