Видеоселектор пайти тиззасига аёлни ўтқазиб олган мансабдор юзасидан Бандлик вазирлиги муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган ҳолат – давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳаракати юзасидан вазирлик ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
-Хабарларда тилга олинган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Вазирлик ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилади.