Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зоминдаги сел бўйича ФВВ баёнот берди

Зоминдаги сел бўйича ФВВ баёнот берди

2025 йил 12 июн куни Жиззах вилояти Зомин туманининг тоғ ва адирликларида ёғиб ўтган кучли ёмғирлар натижасида “Ширин” МФЙ Ёйилма қишлоғи, “Ниҳол” МФЙ, “Тараққиёт” МФЙ Ҳулкар қишлоғи ва Туркман кишлоқларида сел оқимлари кузатилган.

Тоғ ва адирликлардаги жала ёмғирлари оқибатида баъзи ҳудуларда 2-3 м3/с тезликда сел оққан. Ҳеч қандай талофат кузатилмаган.

Сел сувлари келиши оқибатида айрим автомобиль йўлларига тош ва шағал тушиш ҳолатлари кузатилган ва зудлик билан ФВДТ хизматларининг шахсий таркиби ва мухандислик техникалари ёрдамида йўллар тозаланиб, автомобиллар ҳаракати давом этмоқда.

Фуқаролар, аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва чорва молларига зарар етмаган.

Ҳозирги вақтда ФВДТ хизматларининг 10 та махсус техникалари ва 38 нафар шахсий таркиби томонидан содир бўлган сел оқимлари оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:40 12.06.2025. Ўқилди: 971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!