Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Зироат Мирзиёева Қорақалғистонда бемор болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди

Зироат Мирзиёева Қорақалғистонда бемор болалар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди

Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида госпитал турдаги "Меҳрли мактаб" филиали очилди.

"Меҳрли мактаб"га ташриф чоғида Зироат Мирзиёева бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, болалар билан самимий суҳбатлашиб, педагоглар ва ота-оналарга далда сўзларини изҳор этди.

"Меҳрли мактаб" – таълимдан, ким қандай вазиятга тушиб қолганидан қатъи назар, барча баҳраманд бўлиши мумкинлигига ёрқин мисол. Бу ерда узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага қатнаш имконияти бўлмаган болалар билим олмоқда ва тарбияланмоқда. Улар реабилитация жараёнидан ҳам шу ернинг ўзида ота-оналари иштирокида ўтадилар.

Йил якунига қадар "Меҳрли мактаб" филиаллари Андижон ва Фарғонада очилади.

Киритилди: 11:12 26.05.2023. Ўқилди: 1765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!