Самарқандда болалар саломатлиги йўлида халқаро ҳамкорликнинг янги ташаббуси эълон қилинди. Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева оғир ва ҳаёт учун хавфли касалликларга, жумладан, саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Глобал тармоқ раиси этиб сайланди. У ушбу вазифани икки йил давомида бажаради.
Глобал тармоқ нима учун тузилди?
Тармоқ биринчи хонимлар ва давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқларини бирлаштириб, болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, халқаро тажриба алмашиш ва ҳаёт учун хавфли касалликларга қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.
Тармоқ ташкил этилганини АҚШдаги "St. Jude" болалар илмий-тадқиқот шифохонаси витсе-президенти ва "St. Jude Global" директори Карлос Родригес-Галиндо эълон қилди. Зироат Мирзиёеванинг раисликка киришиш маросими Самарқандда Болалар онкологияси бўйича халқаро конгресс доирасида ўтказилди.
Ушбу ташаббус болалар онкологияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳар бир боланинг сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилган.