Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Зироат Мирзиёева Албаниянинг Биринчи хоними Арманда Бегай билан учрашди

Зироат Мирзиёева Албаниянинг Биринчи хоними Арманда Бегай билан учрашди

Албания Республикаси Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳамда Албания Республикаси Биринчи хоними Арманда Бегайнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда икки давлат раҳбарларининг рафиқалари Ўзбекистон ва Албания халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Маданий дастур давомида олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати усталарининг ижод намуналари, жумладан, ёғоч ўймакорлиги, қадимий сўзана каштачилиги техникаси ҳамда анъанавий кулолчилик буюмлари билан танишди.

Дастурнинг ёрқин лаҳзаларидан бири анъанавий ўзбек либослари намойиши, шунингдек, мамлакатимизнинг турли ҳудудларига хос жиҳатларни акс эттирган «Келин салом» маросими тақдимоти бўлди. Олий мартабали меҳмон ўзбек халқининг миллий анъана ва урф-одатларига самимий қизиқиш билдириб, уларнинг чуқур тарихий илдизлари, гўзаллиги ва бетакрорлигини алоҳида таъкидлади.

Киритилди: Бугун 17:43. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!