Туркиядан ақл бовар қилмас янгиликлар. Зинедин Зидан "Фенербахче"нинг янги бош мураббийи бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
"Жорий ёзда жамоани сезиларли даражада кучайтирган "Фенербахче" раҳбарияти Зинедин Зидан билан дастлабки келишувга эришди. 53 ёшли мураббий маош ва шартлар бўйича музокаралар якунлангач, Туркияга етиб келади," - дейилади Sabah Spor саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, "Фенербахче" яқинда Жозе Моуриньони истеъфога чиқарган эди. Бунга Истанбул "канарейкалари" Чемпионлар Лигаси саралашида "Бенфика"дан ўта олмагани сабаб бўлди.
Аввалроқ матбуотда Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бошқарувида Дидье Дешам ўрнини эгаллашни режалаштираётгани ҳақида ёзишганди. Дешам бу лавозимни 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин тарк этади.