Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Зинедин Зидан қайси клубда ўйнаш насиб этмаганидан афсусланишини айтди

Зинедин Зидан қайси клубда ўйнаш насиб этмаганидан афсусланишини айтди

Афсонавий француз ярим ҳимоячиси ва мураббийи Зинедин Зидан фаолияти давомида ўйнамагани учун афсусланадиган клубни маълум қилди. У Лига 1нинг машҳур жамоаси – «Марсель»ни алоҳида таъкидлади.

— «Марсель» ҳозир яхши формада. Мен бу ерда ўйнамаганман, аммо бу менинг хоҳишларимдан бири эди, афсуски, у амалга ошмади. Уларнинг стадионига ташриф буюрганимда, инфратузилмаси билан танишганимда, бу ростдан ҳам улкан клуб эканини англадим. Бу ерда жуда кўп қизиқарли нарсалар бор, — деди Зидан Give Me Sport нашрига.

Қайд этиш керакки, Зидан айнан Франциянинг Марсель шаҳрида таваллуд топган. Шунингдек, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳам Зидан ҳақида фикр билдириб, уни миллий жамоа бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрсатган эди. Дешам 2026 йилда терма жамоани тарк этиш қарорини эълон қилган.

Киритилди: 22:24 16.02.2025. Ўқилди: 1495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!