Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Зилзиладан сўнг Камчатка яримороли деярли икки метрга силжиди

Зилзиладан сўнг Камчатка яримороли деярли икки метрга силжиди

Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати маҳаллий бўлимининг хабар беришича, 30 июл куни юз берган 8,8 балли зилзила натижасида Камчатка яриморолининг жанубий қисми жануби-шарқ томонга силжиган.

"Оролнинг жанубида сейсмик силжишлар деярли икки метрни ташкил этган, бу 2011 йилда Японияда содир бўлган кучли зилзила натижасидаги силжишларга тенгдир", дейилади хизмат хабарида.

Сейсмологларнинг айтишича, Петропавловск-Камчатский шаҳрининг силжиши “бироз камроқ бўлган”, бироқ бу бўйича аниқ рақамлар келтирилмаган.

Киритилди: 14:50 05.08.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!