Бу ҳафта Владимир Зеленский жиддий қийинчиликларга дуч келди, деб ёзади Германиянинг Bild газетаси шарҳловчиси Юлиан Рёпке.
"Зеленский ҳафталиги қора рангда якунланмоқда!" - дейилади мақола сарлавҳасида.
Рёпке ҳозирги вазиятни салбий баҳолашга ёрдам берадиган иккита асосий омилни кўрсатди.
Биринчидан, Украина узоқ масофали Taurus ракеталарини олмаган, бу эса унинг имкониятларини чеклайди, иккинчидан, Россия қўшинларининг фронтда фаол ҳаракатланиши кузатилмоқда.
Қайд этилишича, Украина Қуролли кучлари ҳозирда Россия армиясининг ҳужумини тўхтата олмайди. Шарҳловчи, шунингдек, Сумидаги айниқса жиддий вазият ҳақида гапирди.