Операция жараёнининг боришини президент Володимир Зеленский шахсан назорат қилган ва Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василий Малюк унинг амалга оширилишини ўз жамоаси билан бирга таъминлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум натижасида Россиянинг 41 та стратегик авиация самолёти йўқ қилинган.
Манбаларнинг хабар беришича, операция логистика нуқтаи назаридан ниҳоятда мураккаб бўлган. Дастлаб, ФПВ-дронлари яширин равишда Россияга олиб келинган. Кейинчалик, улар белгиланган ҳудудлардаги кичик ёғоч контейнерларга жойлаштирилган. Операцияни амалга ошириш вақти келганда эса, контейнерларнинг томи масофадан туриб очилган ва дронлар Россия стратегик бомбардимончи самолётларини йўқ қилиш учун учиб кетган.
"Ушбу ноёб ва мураккаб операцияда қатнашган барча одамлар аллақачон Украина ҳудудида. Шундай экан, агар Кремл режими кимнидир ҳибсга олиб, “жосуслар” сифатида кўрсата бошласа, бу “ички томошабинлар” учун навбатдаги шоу бўлади", дейилади СБУ баёнотида.