Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Гап шундаки, Францияда ПСЖ Чемпионлар лигасидаги ғалабани нишонлаётган пайтда икки киши ҳалок бўлди, 559 киши ҳибсга олинди. 692 та ёнғин қайд этилган, шу жумладан, 264 та автомобилга ўт қўйилди.
Ҳаддан ортиқ фанатизм ҳам зарарли.