Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бош прокуратура: 47 нафар ҳокимият вакиллари ҳибсга олинади

Бош прокуратура: 47 нафар ҳокимият вакиллари ҳибсга олинади

Истанбул Бош прокуратураси 47 нафар шаҳар ҳокимияти ходимларини ҳибсга олиш учун ордер беришга рухсат берди. Улар пора олиш ва товламачиликда гумон қилинмоқда, деб хабар беради Ҳабертурк ТВ. Ҳибсга олишлар шаҳар ҳокими Экрем Имомўғлига қарши қўзғатилган коррупция иши доирасида амалга оширилмоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, аллақачон 31 киши қўлга олинган. Улар орасида Истанбулнинг икки тумани, Бешиктош ва Буюкчекмеcенинг раҳбарлари ҳам бор. Тергов маълумотларига кўра, Буюкчекмеcе мери Ҳасан Акгин ва унинг мулозимлари компанияларни уларга “совға сифатида” виллалар ва квартиралар беришга ёки шу номдаги маҳаллий баскетбол жамоасига “эҳсон” қилишга мажбурлаган. Айтилишича, бу талабларни қабул қилмаган тадбиркорларга ҳокимият томонидан қурилиш ва фойдаланишга топшириш рухсатномаси берилмаган.

Бу аллақачон ҳибсга олишларнинг бешинчи тўлқинидир. Март ойида Истанбул ҳокими 560 миллиард турк лираси миқдоридаги коррупция ва фирибгарликда, шунингдек, Курдистон ишчилар партияси билан ҳамкорликда айбланган эди. У лавозимидан четлаштирилган ва ҳибсга олинган.

Киритилди: 16:41 01.06.2025. Ўқилди: 3727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!