Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Мудофаа вазирлиги Украина дронларининг Россия аэродромларига ҳужумларини тасдиқлади

Россия Мудофаа вазирлиги Украина дронларининг Россия аэродромларига ҳужумларини тасдиқлади

Ҳарбий идора хабаридан маълум бўлишича, Мурманск, Иркутск, Иваново, Рязан ва Амур вилоятларидаги бешта аэродромга ҳужум қилинган.

"Ивановo, Рязан ва Амур вилоятларидаги ҳарбий аэродромларига террорчилик ҳужумлари қайтарилди. Мурманск ва Иркутск вилоятларида FPV-дронларининг аэродромларга бевосита яқин ҳудуддан учирилиши натижасида бир нечта авиация техникаси ёниб кетди", дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Вазирлик маълумотларига кўра, дрон ҳужумлари оқибатида ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар орасида қурбонлар бўлмаган, барча ёнғинлар бартараф этилган.

"Терактларнинг айрим иштирокчилари қўлга олинди", дея қўшимча қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

Киритилди: 22:15 01.06.2025. Ўқилди: 4372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!