Самарқанд вилояти Ургут туманида банклардан бирининг филиали ходимлари ўртасида рўй берган жанжал пичоқбозлик билан якунланди. Банкнинг икки эркак ходими ўзаро жанжаллашган, натижада улардан бири бошқасига пичоқ билан ҳужум қилиб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда жароҳат олган банк ходими вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал ходимнинг ҳамкасби унинг турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда бўлганидан шубҳаланиши сабабли келиб чиққан.