“Ўргимчак тўри” махсус операцияси доирасида Амур вилоятидаги “Украинка” ҳарбий авиабазасига ҳам ҳужум режалаштирилган бўлган, бироқ у амалга ошмай қолган, деб хабар бермоқда “Медиазона”
Нашр СБУ раҳбари Василий Малюкнинг операцияни бошқариш жараёни акс этган суратини ўрганиб чиққач, шундай хулосага келди.
“Осторожно, новости” Telegram-каналининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, бугун Амур вилоятидаги “Украинка” аэродроми яқинидаги автомагистралда юк машинаси ёниб кетган. Ушбу юк машинасида украин дронлари бўлгани тахмин қилинмоқда.