Владимир Зеленский ва Дональд Трамп ўртасидаги мулоқот аллақачон йўлга қўйилган, ҳозирда юзма-юз учрашувга тайёргарлик кўрилмоқда, дея хабар берди Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига.
"Келажакда олий раҳбарият даражасидаги мумкин бўлган алоқалар муҳокама қилинди. Хабар берганимдек, жамоалар бундай учрашувни ташкил этиш учун амалий тайёргарлик ишларини бошлашга келишиб олишди", — дея аниқлик киритди Украина ТИВ раҳбари.