Бугун 12 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский уруш пайтида фарзандлари қандай яшаётгани ҳақида гапириб берди

Зеленский уруш пайтида фарзандлари қандай яшаётгани ҳақида гапириб берди

Украина президенти Владимир Зеленский қизи Александра ва ўғли Кирилл уруш пайтида Киевда қолганини тан олди.

Владимир ва Элена Зеленскийнинг икки фарзанди бор - 19 ёшли Александра ва 11 ёшли Кирилл. Қизи Киевда олий юридик маълумот олади, ўғли эса мактаб ўқувчиси.

“Бу менинг бахтим. Ҳаётда инсон билан содир бўлиши мумкин бўлган энг ижобий нарсалардан бири бу болалардир. Улар Киевда. Улар бу урушни бошқа болалар билан бирга бошдан кечиришади. Сиренлар бўлганда, ракета ҳужумлари содир бўлганда, улар мактаб ва университетлардаги бомба бошпаналарига борадилар. Лекин бу ҳақиқат. Уларнинг Украинада эканлигидан жуда хурсандман. Бу бошқалар учун намуна. Кўчада болалар бўлмаса, уларнинг кўзини кўрмасак, савол туғилади, биз ким учун курашяпмиз? Биз уларнинг қадриятлари ва ўзимизнинг қадриятларимиз учун, лекин энг аввало, фарзандларимизнинг келажаги учун курашамиз. Ва уларнинг Украинада мавжудлиги жуда муҳим”, - деди у.

Киритилди: Бугун 03:04. Ўқилди: 1125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!