Владимир Зеленский Россия-Украина урушининг 2025 йилда тугашига умид билдирди.
Шарқий Европа ҳисобот бюросига кўра, бу ҳақда Владимир Зеленский Киевда Германия канцлери Олаф Шольц билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилган.
"Бугун душман хоҳлаганини қилади - бизни уйимизда ўлдиради ва биз ўзимизни ҳимоя қиламиз. Биз душманга қарши курашда давом этамиз. Бугунги кунгача режаларимиз ўзгармади. Албатта, биз чиндан ҳам кучли бўлишни ва 2025 йилда урушни тугатишни хоҳлаймиз” - деб таъкидлади Зеленский.