Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Асма Асад қон саратони туфайли яккалаш тартибига ўтказилди

Асма Асад қон саратони туфайли яккалаш тартибига ўтказилди

Сурия собиқ президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад лейкемия (қон саратони) туфайли яккалаш тартибига ўтказилди. Бу ҳақда The Telegraph ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Нашрга кўра, шифокорлар унинг яшаш имкониятини «50/50» деб баҳолашмоқда.

Асма Асадни юқумли касалликлардан асраш учун у турган хонага бошқаларнинг кириши тақиқланган. Москвада унга бир муддат отаси Фаваз ал-Ахрас қараган эди.

Айрим турк ва араб нашрлари Асма Асад 24 йиллик турмушидан кейин ажрашиш учун ариза бергани ва ўзи туғилиб ўсган Буюк Британияда — Лондонда янги ҳаёт бошлашни хоҳлаётганини ёзган эди. Бироқ Буюк Британия ТИВ мамлакат уни қабул қилишга тайёр эмаслигини маълум қилган.

Киритилди: 09:34 26.12.2024. Ўқилди: 1357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!