Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг НАТОга аъзолигига қарши бўлган давлатларни номлади.
Бу ҳақда Украина раҳбари Буюк Британия бош вазири Кей Стармер билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унга кўра, Венгрия, Германия, Словакия ва АҚШ Украинанинг НАТОга киришига қарши.
“Бу маълумотлар энди сир эмас. Қайд этилган тўртта давлат бизни НАТОда кўришни истамайди”, — деди Зеленский.