Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина Москвага қарши энг йирик дрон ҳужумларидан бирини амалга оширди

Украина Москвага қарши энг йирик дрон ҳужумларидан бирини амалга оширди

Кеча тунда Украина томонидан Москва шаҳрига қарши оммавий дронлар ҳужуми уюштирилган. Россия томонининг даъво қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 1,600 тадан ортиқ учувчисиз учиш аппаратини, жумладан Москвани нишонга олган 450 та дронни уриб туширган.

Зарбалар оқибатида Москва шаҳрининг энг йирик Капотня нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда турар-жой бинолари шикастланган. Москва вилоятида камида 2 киши ҳалок бўлган, шунингдек, хавфсизлик чораси сифатида 400 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Ҳужумлар фонида пойтахт аеропортларида вақтинчалик парвоз чекловлари жорий этилган.

Москва мери Собяниннинг сўзларига кўра, Москва томон учаётган 61 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

Киритилди: 21:00 20.09.2026. Ўқилди: 1337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!