Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский украиналик ҳарбийларнинг маошларини ошириш учун ЕИдан молиявий ёрдам сўрамоқчиш

Зеленский украиналик ҳарбийларнинг маошларини ошириш учун ЕИдан молиявий ёрдам сўрамоқчиш

Владимир Зеленский украиналик ҳарбийларнинг маошларини ошириш учун Европа иттифоқидан молиявий ёрдам сўрашни режалаштирмоқда. Бу ташаббус кўпроқ аскарларни ёллашга ёрдам бериши кутиляпти.

Бу ҳақда Bloomberg Зеленскийнинг журналистлар билан суҳбат чоғидаги баёнотига таяниб ёзмоқда.

“Аввалроқ европаликлар ҳарбий хизматчиларимиз маошларини молиялаштиришни рад этишган, фақат қуроллар учун маблағ ажратишган. Бизнинг ҳарбий хизматчиларимизнинг ўзи ҳаммани ҳимоя қиладиган қурол бўла олади”, дея Зеленскийнинг сўзларидан иқтибор келтирган Bloomberg агентлиги.

Зеленский молиявий масалани аллақачон Урсула фон дер Ляен, Марк Рютте, Эммануэл Макрон, Кир Стармер ва АҚШ вакиллари билан муҳокама қилмоқда. Унинг таъкидлашича, гап шунчаки қўллаб-қувватлаш ҳақида эмас, балки умумий хавфсизликка йўналтирилган сармоя ҳақида бормоқда.

Киритилди: 20:55 25.07.2025. Ўқилди: 761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!