Украина президенти пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи Оттава конвенциясининг Украина ҳудудида амал қилишини тўхтатувчи қонунни имзолади. Аввалроқ мазкур қонун Украина Олий Радаси томонидан қабул қилинган эди. Қайд этилишича, Украина бу конвенциядан Россия-Украина уруши якунлангач чиқади.
Зеленский, шунингдек, Украина парламенти томонидан маъқулланган яна икки ҳужжатни имзолаганини билдирди. Украина президенти кўп фуқароликка оид қонун ва Россиянинг Украинага қарши тажовузи бўйича жиноятларни кўриб чиқадиган махсус трибунал тузиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди.