Коло Туре Пеп Гвардиола мураббийлар штабига қўшилди.
"Манчестер Сити" 44 ёшли мутахассисни бош мураббий ёрдамчиси этиб тайинлаганини эълон қилди.
Туре 2009 йилдан 2013 йилгача "шаҳарликлар" сафида ўйнаган ва жамоа билан Англия чемпионати, кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. У 2024 йилдан буён "Манчестер Сити U18" бош мураббийи ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётганди. Бунгача Коло "Уиган"нинг асосий жамоасини бошқарган.