Клубда ФИФА тақиқи бор.
Наманганнинг "Навбаҳор" клубига ФИФА тақиқи қўйилган. 27 май куни ФИФА клубга нисбатан санкция қўллаган. "Навбаҳор" вазиятни ўнгламайдиган бўлса, иккинчи давра оралиғида янги футболиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Бу ҳақда журналист Нарзулла Сайдуллаев ўз телеграм каналида хабар берди.
"Навбаҳор" мухлислари жуда кўп сўрашмоқда. Клуб ёзда кимларни олмоқчи деб.
Мендаги маълумотга кўра, "Навбаҳор"да ФИФАдан трансфер тақиқи бор. Бу тақиқ 27 май куни қўйилган ва 3 та трансфер ойнасига амал қилади.
ФИФА кимнинг аризасига кўра бу тақиқни қўйгани менга маълум эмас", - деб ёзади Нарзулла Сайдуллаев ўз каналида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси 30 июль куни ёпилади.