🧾 Суд ҳужжатларига кўра, Д.М. исмли фуқаро 2014 йилда МХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси терговчиси Нодир Тўрақулов томонидан асоссиз равишда 56 кун ҳибсда сақланган.
Ушбу даврда Д.М.га юзаки хизмат текшируви ўтказилиб, ишдан бўшатиш учун ноқонуний асослар келтирилган. Бироқ кейинчалик суд жараёнларида ушбу қарорлар ҳақиқий эмаслиги аниқланган ва Д.М. жабрланувчи деб эътироф этилган.
⚖️ Н.Тўрақулов эса Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айбланиб, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган.
2021 йилда Д.М. қайта тикланиб, Самарқанд вилояти Нуробод тумани бўлими инспектори лавозимига тайинланган. Расмий маълумотда у ҳеч қандай интизомий ёки номуносиб хатти-ҳаракат содир этмаганлиги белгиланган.
☝️Нодир Тўрақуловнинг МХХда ишлаган вақти мансабидан фойдаланиб Сурхондарё аҳлига нисбатан қилган зулмкор жиноятлари "том-том"лик достон бўлса керак. Одамзод Гитлер зулмидан кейин бунақа зулм ва хорлик кўрмаган.