Украиналиклар ўз ерларини Россияга бермайдилар.
Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
"Украина ҳудудий масаласига жавоб аллақачон Украина Конституциясида бор. Бундан ҳеч ким четга чиқа олмайди ва чекиниши ҳам мумкин эмас", - деди у.
Зеленский Украина тинчликка олиб келадиган ҳақиқий қарорлар қабул қилишга тайёрлигини таъкидлади. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Украинага қарши ва Украинасиз қабул қилинадиган ҳар қандай қарорлар тинчликка эришишга тўсқинлик қилади.
"Украинасиз қарорлар ҳеч нарса бермайди. Бу ўлик қарорлар, улар ҳеч қачон ишламайди. Ва барчамизга одамлар ҳурмат қиладиган ҳақиқий, тирик тинчлик керак. Биз президент Трамп билан барча шериклар билан биргаликда ҳақиқий, энг муҳими, мустаҳкам тинчлик – Москванинг хоҳиш-истаклари туфайли бузилмайдиган тинчлик учун ҳаракат қилишга тайёрмиз", — дея қўшимча қилди Зеленский.