Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
«Биз ҳудудий масалаларни муҳокама қила олмаймиз — бу Конституциямизга зид. У ердаги ҳуманитар инқироз ҳақида гаплашишга тайёрмиз ва хоҳлаймиз. Лекин қандай муҳокама бўлмасин, биз бу ҳудудларни Россияники деб тан олмаймиз», — деди Зеленский.