Украина президенти Берлинга украиналикларни ҳимоя қилишга қўшаётган доимий ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, бу "минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга" ёрдам берганини таъкидлади. Германия расмийлари ҳозирча бу маълумотни расман тасдиқламади.
"Аммо Россия ҳужумларини қайтариш учун етарли имкониятларга эга бўлишимиз учун бизга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракеталари ҳам керак", — деди Зеленский.
Украина етакчиси, шунингдек, шу кунларда Швеция билан эришилган келишувни ҳам эслатиб ўтди. Унга кўра, Украина ҳарбий ҳаво кучлари Gripen қирувчи самолётларини олади. Шунингдек, у жорий йилда АҚШдан қурол-аслаҳа харид қилишни назарда тутувчи PURL дастури бўйича "янги бадаллар" мавжудлигини қайд этди.