Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

“Барса” Левандовски ўрнига уч нафар суперфорвард топди

“Барса” Левандовски ўрнига уч нафар суперфорвард топди

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски чемпионлик мавсуми якунланганидан кейин клубни тарк этади. 37 ёшли польшалик тўпурар ўз қарорини аллақачон эълон қилиб улгурган.

Mundo Deportivo нашрининг маълумотларига кўра, “Барселона” Левандовскига ўринбосар сифатида янги топ-даражадаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи.

Айни пайтда асосий номзодлар сифатида Хулиан Альварес (“Атлетико”), Жоао Педро (“Челси”) ва Ҳарри Кейн (“Бавария”) танланди.

Transfermarkt портали экспертлари Альварес, Педро ва Кейннинг қийматини тегишлича 90, 75 ва 65 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: Бугун 11:41. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!