Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский: "Украина энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат режими жорий этади"

Зеленский: "Украина энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат режими жорий этади"

Украина энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат режими жорий этилади.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Telegram-каналида ҳукумат аъзолари, "Халқ хизматкори" фракцияси ва DTEK энергетика компанияси раҳбарияти билан ўтказилган йиғилиш якунлари бўйича маълум қилди.

Унинг айтишича, Киевда вазиятни мувофиқлаштириш учун сутка давомида ишлайдиган штаб ҳам ташкил этилади.

"Киевдаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Россия зарбалари оқибатлари ва об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви туфайли ҳолат оғир. Киев шаҳридаги вазиятни мувофиқлаштириш учун доимий фаолият юритадиган штаб тузилади. Умуман олганда, Украина энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат режими жорий этилади. Бундай шароитда аҳоли ва жамоаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, амалий масалаларни ҳал этиш ишларига раҳбар этиб Украина биринчи вице-премьер вазири — энергетика вазири тайинланди", — деб ёзди Зеленский.

Шунингдек, у Украина электр энергияси импорти ҳажмини сезиларли даражада оширишни режалаштираётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, президент ҳукуматга кучли совуқлар даврида комендантлик соати қоидаларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, аҳоли учун қўллаб-қувватлаш пунктлари сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берди.

Киритилди: Бугун 07:45. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!