Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
Ҳарбий таҳлилчи Майкл Кларкнинг баҳолашича, Эронда “оятуллоҳлар режими”нинг эҳтимолий қулаши Россия президенти Владимир Путин учун жиддий оқибатларга олиб келмайди.
Экспертга кўра, икки йил аввал Эрон Россияга катта миқдорда Shahed дронларини етказиб берган ва у пайтда Теҳрон билан алоқаларнинг узилиши Москва учун сезиларли зарба бўларди. Ҳозир эса Россия бу дронларни ўзи ишлаб чиқармоқда ва Эронга аввалгидек боғлиқ эмас.
Шунингдек, Кларк Эрондаги норозиликлар ҳокимият алмашувига олиб келган тақдирда, бу Россия ва Хитой учун стратегик эмас, балки рамзий сиёсий зарба бўлишини билдирган.