Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский: "Украина Аляскадаги Россия-АҚШ саммити натижаларини тан олмайди"

Зеленский: "Украина Аляскадаги Россия-АҚШ саммити натижаларини тан олмайди"

Украина Аляскадаги Россия-АҚШ саммитининг унинг иштирокисиз қабул қилинган қарорларини тан олмайди.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский "Ёшлар шу ерда" форумида айтиб ўтди.

"Украина ҳақида Украинасиз гапириш мумкин эмас ва буни ҳеч ким қабул қилмайди. Шунинг учун суҳбат уларнинг икки томонлама йўли учун муҳим бўлиши мумкин, аммо улар бизсиз Украина ҳақида ҳеч нарсани қабул қила олмайди. Умид қиламанки, АҚШ президенти буни тушунади ва инобатга олади", - дея таъкидлади у.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан 15 август куни Аляскада учрашиш режалари ҳақида маълум қилганди. Бу музокараларни Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳам тасдиқлаб, етакчилар Россия-Украина можаросини узоқ муддатли тинч йўл билан ҳал қилиш вариантларини муҳокама қилишга эътибор қаратишини таъкидлаган эди.

Киритилди: 07:00 13.08.2025. Ўқилди: 1340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!