Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский Трамп билан учрашувдан сўнг журналистлар учун брифинг ўтказди

Зеленский Трамп билан учрашувдан сўнг журналистлар учун брифинг ўтказди

Украина президентининг асосий баёнотлари:

◾️ Умид қиламанки, биз урушни қишгача якунлай оламиз ва Трамп бу борада бизга ёрдам беради;

◾️ Агар бу икки томонлама бўладиган бўлса, Украина Россия билан энергетика бўйича тўлиқ сулҳга тайёр. Россия бизнинг энергетика объектларимизга ҳужум қилмаса, биз ҳам уларнинг энергетика объектларига ҳужум қилмаймиз. Бу бизнинг таклифимиз;

◾️ АҚШ Украинанинг сулҳ бўйича таклифларини Россияга етказади;

◾️ Трамп Украинадан Россияга берилаётган зарбаларни бир томонлама тўхтатишни сўрамади;

◾️ “Жаҳаннам санкциялари” ҳақидаги қонун Вашингтонга Москвага босим ўтказиш учун қўшимча дастаклар беради;

◾️ Трамп келажакда Patriot ракеталарини ишлаб чиқариш лицензиясини Украинага бериш борасида "ижобий кайфиятда";

◾️ Трамп давлат етакчилари барча муҳим масалаларни муҳокама қила оладиган ва урушга якун ясашга ҳаракат қиладиган уч томонлама учрашув ташкил этиши мумкин. Мен исталган вақтда Путин ва Трамп билан уч томонлама учрашувда иштирок этишга тайёрман. Бу менинг урушни якунлашни хоҳлаётганимни англатади. Ўйлашимча, уч томонлама учрашувга тайёр бўлмаган инсон урушни тугатишга ҳам тайёр эмас.

Киритилди: 11:25 23.09.2026. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!