Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский Россия билан доимий музокаралар гуруҳи ташкил этилганини маълум қилди

Зеленский Россия билан доимий музокаралар гуруҳи ташкил этилганини маълум қилди

Украина Россия билан музокаралар учун доимий кенгайтирилган делегация тузади. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский 16 май куни Истанбулдаги музокараларда делегацияга бошчилик қилган мудофаа вазири Рустем Умеров билан учрашувдан сўнг айтиб ўтди .

Зеленский Киев Москва билан, жумладан, етакчилар даражасида тўғридан-тўғри мулоқотга тайёрлигини таъкидлади.

“Украина Россия билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришдан қўрқмайди ва Россия раҳбарияти урушни узайтирмаслиги муҳим”, — деди Зеленский.

Туркиядаги музокаралардан сўнг томонлар “1000 га 1000” тамойили асосида маҳбусларни алмашишга келишиб олдилар ва ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифлар беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Киритилди: 12:53 20.05.2025. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!