Октябрь ойида Россия қўшинлари Украина бўйлаб икки мингдан ортиқ дронларни учирдилар, уларда Хитой, АҚШ ва Европа мамлакатлари компанияларининг 170 мингга яқин компонентлари мавжуд эди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский 2 ноябрь, шанба куни кечки мурожаатида айтиб ўтди.
«Микросхемалар, микроконтроллерлар, процессорлар, кўплаб турли қисмлар, уларсиз бу террорни амалга ошириш мумкин эмас эди. Буларнинг барчаси Россияга чет элдан этказиб берилади. Ва бу, афсуски, Хитой, Европа, Америка компанияларидан келади - доимий рус террорига кўплаб микро ҳиссалар», деди Зеленский.
Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, худди шундай ҳолат Россия Федерациясидан ташқарида ишлаб чиқарилган қисмларни ўз ичига олган Россия ракеталарида ҳам кузатилмоқда. Зеленский Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди. «Россия ҳужумларига қарши курашиш, бошқа нарсалар қатори, Россияга қарши санкцияларнинг мустаҳкамлиги учун курашиш демакдир. Санкциялар кучайиши ва самарали бўлиши керак», — деди Украина раҳбари.