Республикачилар партиясидан президентликка номзод агар сайловда ғалаба қозонса, Украинадаги урушни тугатиш учун демократлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди. Трамп, шунингдек, инаугурациядан олдин ҳам Украина, ҳам Россия учун "яхши" ечим топишига умид қилишини билдирди.
"Уруш тугаши зарур, Путин ғалаба қозона олмайди, Украина эса ғалаба қозониши керак, деган умумий фикрга эгамиз", — дея таъкидлади Зеленский.
Украина президенти Трамп билан ўзининг “ғалаба режаси” ни муҳокама қилмоқчи эканлигини ҳам қўшимча қилди.
"Танго учун икки киши керак. Украина ва Россия ўртасида тинчлик музокараларини ўтказиш зарур. Биз буни муҳокама қиламиз ва қандай ечимга келишимиз мумкинлигини аниқлаймиз", — дея фикр билдирди республикачи.
Трамп, шунингдек, Зеленский ва Путин билан яхши муносабатларга эга эканлигини айтди.