Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Зеленский NATO'га аъзо бўлиш эвазига босиб олинган ҳудудларни қайтармасдан Украинадаги урушни тугатишга тайёрлигини айтди

Зеленский NATO'га аъзо бўлиш эвазига босиб олинган ҳудудларни қайтармасдан Украинадаги урушни тугатишга тайёрлигини айтди

Украина президент бу ҳақда Sky News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Агар биз урушнинг қизғин босқичини тўхтатмоқчи бўлсак, ўз назоратимиз остидаги Украина ҳудудини NATO ҳимояси остига олишимиз керак" , — дея таъкидлади Зеленский.

Президентнинг сўзларига кўра, Украинанинг алянсга кириши "урушнинг фсол босқичи"га чек қўяди ва кейинчалик Россия Федерацияси томонидан "дипломатик йўл" билан босиб олинган ҳудудларни қайтариш бўйича келишувга эришишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, бу Зеленскийнинг кенг кўламли уруш бошланганидан бери босиб олинган ҳудудларни қайтармасдан уни тугатишга тайёрлиги ҳақидаги биринчи баёноти ҳисобланади.

Бунгача Украина раҳбариятининг расмий концепцияси урушни мамлакатнинг 1991 йилдаги чегараларида барча ҳудудлар қайтарилгунига қадар давом эттириш эди.

Киритилди: 00:05 30.11.2024. Ўқилди: 2261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!