Украина президенти Россия томонининг рус ҳарбийлари Донецк областидаги Константиновка шаҳрини тўлиқ эгаллагани тўғрисидаги баёнотини “ёлғон” деб атади.
"Бу шунчаки қандайдир янгилик тарқатишни хоҳлаган Россиянинг навбатдаги ёлғони", – деди Зеленский
Унинг фикрича, Владимир Путин АҚШнинг Мустақиллик куни арафасида президент Доналд Трампга фронтдаги вазият ҳақида ёлғон маълумот етказишни истаган.
"Модомики, Константиновка ҳозир Россия назоратида экан, Путинда бу ерга келиб, мен билан учрашиши ва урушни ниҳоят якунлашида муаммо бўлмасди. Аммо у барибир чизиғини кесиб ўтмайди: ҳақиқат Путиннинг сўзларидан жиддий фарқланади", – дея қўшимча қиди Украина етакчиси.